Самарканд вилояти урта махсус

                                                                               касб-хунар таълими бошкармасига

 

 

Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежида 2008-2009 укув йили давомида маънавий-маърифий  сохада амалга оширилган ишлар юзасидан

ХИСОБОТ

 

       Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежида 8 та мутахассислик буйича 799 нафар ёшлар таълим олишади. Укувчи-ёшларнинг 456 нафарини кизлар ташкил килади.

       Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги Конуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгилаб берилган вазифаларни  бажариш хамда Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тугрисида»ги 451-сонли карорининг ижросини таъминлаш борасида коллежда куплаб ишлар амалга оширилмокда.Укув йили бошидан маъанавий –маърифий  ишлар буйича йиллик иш режаси тузилиб,  анна шу  режа асосида  иш олиб борилди.

     2008-2009 укув йили давомида  маънавий-маърифий тадбирларни купрок уюштириш ва уларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга алохида эътибор берилди.2008-2009 укув йилида утказилган маънавий-маърифий тадбирлар:

    1.2008 йил 9 сентябр куни Самарканд шахрида  тикувчилик йуналиши  буйича утказилган вилоят курик-танловида 604-гурух укувчиси Аззамкулова Хуршида катнашиб, фахрли 3-уринни эгаллади.

    2. 21 ноябр куни ёзувчи Примкул  Кодиров тугилган куннинг 80 йиллиги муносабати билан ёзувчининг хаёти  ва ижодига багишлаб давра сухбати утказилди.

    3.  24 ноябр куни туман Миллий хавфсизлик хизмати булими, туман хокимлиги, туман ички ишлар булими, туман имом хатиби ва туман марказий шифохонаси билан хамкорликда «Огохликка даъват» ва «ОИТС – ХХ1 аср вабоси» мавзуида йигилиш утказилди.

   4. 6 декабр. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 16 йиллиги шарафига «Конституция- бахтимиз пойдевори» мавзуида курик-танлов утказилди.

  5.15 декабр. Жиззахлик шоира  Венера Иброхимова билан ижодий учрашув утказилди.

  6. 27 декабр.   «Ассалом, Янги йил» деб номланган катта байрам кечаси уюштирилди.

  7. 10-15 декабр . «Баркамол авлод» спорт мусобакаларининг баскетбол ва стол тенниси буйича гурухлараро коллеж биринчилиги утказилди.

 8.  14 –январ. «Ватан химоячилари куни» муносабати билан «Мардлар куриклайди Ватанни» шиори остида курик-танлов утказилди.

 9. 30 январ. Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов тугилган кун шарафига «Уйла, изла, топ» мавзуида зукколар уйини уюштирилди.

 11.31 январ .Туман Хотин-кизлар кумитаси билан хамкорликда Президент И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобининг такдимот маросими утказилди.

 12. 6 феврал. Газал мулкининг султони Алишер Навоий тугилган куннинг 568 йиллиги муносабати билан  туман марказий маданият уйи билан хамкорликда адабий-мусикали кеча утказилди.

  13. 9 феврал.  Туман ички ишлар булими бошлигининг уринбосари Х. Жураев ва профилактика нозири Б. Умирзоковлар иштирокида  Узбекистон Республикасининг «Одам савдосига карши кураш тугрисида»ги конуни  юзасидан йигилиш утказилди.

 14. 13 феврал.  З.М.Бобур тугилган куннинг 526 йиллиги шарафига туман марказий маданият уйи билан хамкорликда «Бобур – энг дилбар ва донишманд шахс» мавзуида адабий-мусикали кеча уюштирилди.

 15. 13 феврал.   603-гурух укувчиси Рустамова  Шахноза вилоят микиёсида утказилган «Мен нимани ургандим» курик-танловида катнашиб келди.

 16. 22 феврал куни  2008-2009 укув йилида туман мактабларининг 8-9-синфини битираётган укувчиларнинг оталари билан йигилиш утказилди.

 17.  27 феврал. Самарканд шахрида  «Шахс ва жамият» курси буйича утказилган вилоят курик-танловида 609-гурух укувчиси А. Абдусаломов катнашиб, фахрли 3-уринни эгаллади.

  18.  6 март. Халкаро Хотин-кизлар байрами арафасида  «Балли, кизлар» курик-танлови утказилди.

  19.  18 март. Туман ички ишлар булими терговчиси В.Ахмедов Узбекистон Республикаси Президентининг  2008 йил 6 сентябрдаги «Террорчи гурухлар таркибига кириб колган Узбекистон фукароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тугрисида»ги фармонининг мазмун-мохияти хакида  йигилиш утказди.

  20. 19 март.  «Навруз» умумхалк байрами коллежда кенг нишонланди.

  21. 27 март. Узбекистон Маданият ва форуми жамгармаси хамда «Камолот» Ёшлар ижтимоий харакати билан хамкорликда «Келажак овози-2009» мега танловининг коллеж боскичи утказилди.

  22. 4 апрел. «Аёл – оила чироги» мавзуида самаркандлик шоира Хосият Бобомуродова билан ижодий кеча уюштирилди.

 23. 9 апрел. Сохибкирон А.Темур тугилган кун муносабати билан  «Буюк сохибкирон» мавзуида сухбат утказилди.

  24.10 апрел. Ёзувчи Абдулла Кодирий тугилган муносабати билан  адибнинг хаёти  ва ижодига багишлаб давра сухбати утказилди.

  25.16 апрел. Коллеж бадиий хаваскорлари ижросида «Калбимда ватан мадхи» деб номланган концерт дастури намойиш этилди. Ушбу  дастурда туман прокурори ёрдамчиси И.Болбеков, туман хокимининг  мафкуравий-маънавий  ишлар буйича маслахатчиси Х.Косимов, вилоят «Зарафшон» газетасининг мухбири Р.Хотамов, туман «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати  кенгаши раиси А. Усаровлар иштирок этишди.

  26.  1 май. Узбекистон Республикасининг «Одам савдосига карши кураш тугрисида»ги конунининг мазмун-мохияти тугрисида 1-боскич укувчилари учун давра сухбати утказилди.

  27. 15 май. Тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирувчилари учун «Мутахассислик – сенинг келажагинг» шиори остида касблар фестивали утказилди. Шу куни коллеж укувчилари уртасида «Мен нимани ургандим» мавзуида курик-танлов хам уюштирилди.

  28. 20 май. Туман Хотин-кизлар кумитаси, туман Миллий хавфсизлик хизмати, туман ички ишлар булими ва туман имом хатиби билан хамкорликда  «Одам савдосига карши кураш тугрисида» Республика конунининг мазмун-мохияти, вояга етмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар ва шаърий никохнинг олдини олиш хамда вояга етмаган ёшларнинг масжидларга номоз укишларининг олдини олиш мавзуиларида  йигилиш утказилди.

  29. 21 май. Туман прокурори ёрдамчиси И.Болбеков «Гиёхвандлик – аср вабоси» мавзуида коллеж укувчилари уртасида сухбат утказди.

 30. Апрел-май ойларида тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирувчилари учун «Очик эшиклар куни» утказилди.

 29. 16 июн.  Туман ИИБ бошлиги уринбосари Х.Жураев ва ИИб ходими З.Бозорбоев  «Укувчилар уртасида гиёхвандлик моддалари, унинг бутун инсоният хаётига  хавф-хатари ва келтириб чикарадиган окибатлари тугрисида» йигилиш утказди.

 30. 1 июл.  «Хайр мактаб, салом коллеж» мавзуида хайрлашув тадбири утказилди.

   Коллеж укувчиларининг курик-танловларда иштироки тугрисида.

     Коллеж укувчилари вилоят микиёсида утказилаётган курик-танловларда муваффакиятли иштирок этиб келмокдалар. Жумладан

    1.   2008 йил 9 сентябр. Самарканд шахрида тикувчилик йуналиши буйича утказилган курик-танловда 604-гурух укувчиси  Аззамкулов Хуршида муваффакиятли катнашиб келди.

  1. 13  феврал. Самарканд шахрида утказилган «Мен нимани ургандим» вилоят курик-танловида 603-гурух укувчиси Рустамова Шахноза катншиб,туртинчи уринни эгаллади.
  2.  27 феврал. Сузангарон тиббиёт коллежида  «Шахс ва жамият» курси буйича утказилган вилоят курик-танловида 609- гурух укувчиси Абдусаломов Акмал иштирок этиб фахрли 3 –уринни эгаллади.
  3. 8 май. Сиёб педагогика коллежида «Энг яхши ахборот-ресурс маркази» вилоят минтакавий курик-танловида Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежининг «Ахборот-ресурс маркази» 3-уринни эгаллади.
  4. Май ойида утказилган «Нихол» курик-танловининг туман боскичида катнашган 609-гурух укувчиси Исмоилова Умида иштирок этиб, голиб чикди ва вилоят боскичига йулланма олди.
  5. 27 май. Булунгур саноат коллежида «Энг фаол китобхон» курик-танловида 708-гурух укувчиси Курбонов Жахонгир иштирок этди.

      

   Коллеж укувчиларининг туман ва вилоят микиёсида утказилган        иншолар танловидаги иштироки тугрисида

    1 .Март ойида  коллеж укувчилари уртасида «ОИТСсиз- келажак сари» мавзуида иншолар ва расмлар танлови утказилди. Мазкур танловда расм чизиш буйича 603-гурух укувчиси Эшмаматова Мухайё 1 –уринга лойик деб топилди.

      Иншолар буйича утказилган танловда эса 110-гурух (1-боскич) укувчиси Холбоев Фаррух 1-уринни кулга киритди.

     Вилоят урта махсус, касб-хунар таълими бошкармаси ва вилоят «Зарафшон»газетаси тахририяти хамкорлигида вилоят академик лицей ва касб-хунар коллежлари укувчилари уртасида утказилган « Трансмиллий жиноятчиликка каршимиз» мавзуидаги иншолар танловида  706-гурух укувчиси Донабоева Гузал   ( «Одам савдоси» мавзуида) иштирок этиб, фахрли 3-уринга сазовор булди.

       Коллеж укувчиларининг  спорт сохасида кулга киритган ютуклари тугрисида.

«Баркамол авлод» спорт мусобакаларининг баскетбол тури буйича биринчилиги Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежида утказилди. Ушбу мусобакада коллежимиз угил болалар жамоаси 1-уринни, киз болалар жамоаси эса 2-уринни кулга киритди. Вилоят боскичида эса угил болалар жамоаси 3-уринни эгаллади.

     Волейбол буйича «Баркамол авлод» спорт мусобакалари Булунгур педагогика ва спорт коллежида утказилди. Мазкур мусобакада коллежимиз волейбочилари 2-уринга сазовор булдилар.

    Стол тенниси буйича «Баркамол авлод» спорт мусобакалари педагогика ва спорт коллежида булиб утди. Бу мусобакада коллежимиз терма жамоаси фахрли 1-уринни кулга киритдилар.

    2008-2009 укув йили давомида коллеждаги фан кафедралари уртасида спортнинг волейбол, баскетбол ва стол тенниси буйича мусобакалари утказилди. Мазкур мусобакаларда гумантар фанлар кафедраси биринчи, рахбарият иккинчи, аник фанлар кафедраси эса учинчи уринларга сазовор булишди.

    Барча  утказилган маънавий-маърифий тадбирларда, курик-танловларда хамда спорт мусобакаларида иштирок этган укитувчилар ва укувчилар мунтазам равишда  моддий ва маънавий рагбатлантирилиб борилмокда.

    Укитувчилар ва укувчиларни моддий ва маънавий рагбатлантириш борасидаги ишлар тугрисида.

     2008 йилда  16 нафар укитувчилар ва ишлаб чикариш усталари 2331,0 минг сум микдорида моддий рагбатлантирилди. 17 кишига эса 860,0 минг сумлик моддий ёрдам курсатилди.

    Укувчиларни моддий рагбатлантириш учун эса  390,0 минг сум сарф килинди.

    2009 йилда эса  укитувчилар ва ишлаб чикариш усталарини моддий рагбатлантириш учун 2931,0 минг сум сарфланган булса, укувчиларни моддий рагбатлантириш учун эса 300,0 минг сум сарфланди.

     Тугараклар   хакида.

     Коллежда   умум таълим фанларидан 11 та, мутахассислик фанлари буйича 3 та, спорт буйича 11 та тугараклар фаолият курсатмокда. Ундан ташкари бадиий хаваскорлик,нотиклик санъати, ёш ижодкорлар, мохир куллар каби пуллик тугараклар ташкил этилган. Жами тугараклар сони  28 та булиб, уларга  630 нафар укувчилар жалб килинган.

 

                  

      

                       Маънавий маърифий ишлар буйича

                       директор уринбосари :                                                                                   Т.Кубаев