alt

 

Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежининг

моддий техника базаси тўгрисида

 

 

 

М А Ъ Л У М О Т

 

 

 

Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежи 600 ўринли бўлиб, Булунгур шахар, Ўзбекистон кўчаси-41 уйда жойлашган, тел. 442-21-62, почта индекси 140204, электрон манзил: quruvchi@mail.ru

Коллеж Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 23.9.1998й. “1999-2005 йилларда АЛ ва КХК ларининг моддий-техника базасини ривожлантириш хамда маблаг билан таъминлаш тўгрисида”ги №406 карори асосида, 2003 йил апрел-август ойларида реконструкция килинган. Коллеж Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.8.2001 й. № 338 карори, ЎМКХТ Марказининг 30.09.2003 й. № 233–буйруги, ЎМКХТ бошкармасининг 13.10.2003й. №190 буйруклари асосида, Булунгур миллий хунармандчилик лицейи негзида ташкил топган бўлиб, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги таркибига киради.

Коллеж битирувчилари хам, академик лицей битирувчилари хам Олий ўкув юртларига киришга тенг хукук ва бир хил имтиёзларга эгадирлар. Академик лицейларда ижтимоий гуманитар, аник фанлар, табиий фанлар, хорижий филология йўналишлари бўйича фанларни кенг ва чукуррок ўрганиш имконияти яратилган.

Касб-хунар коллежларининг битирувчилари эса, саноат, алока, транспорт, курилиш ва миллий хунармандчилик, кишлок ва ўрмон хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, педагогика, медицина, маданият ва санъат, ижтимоий ва иктисодий, савдо ва хизмат кўрсатиш

 

 

йўналишлари бўйича касб-хунарга хамда ўрта маълумотга эга бўладилар ва уларга ўрта маълумот ва мутахассислик олгани тўгрисида Давлат намунасидаги диплом берилади.

Коллеж Булунгур туманидаги курилиш, маиший хизмат кўрсатиш сохалари, дехкон-фермер хўжаликлари, хусусий корхоналар учун кичик мутахассисларга бўлган эхтиёжларни таъминлаш максадида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 23.11.2005 й. № 07-11-223 хати топширишига мувофик “2006-2010 йилларида АЛ ва КХКлари битирувчиларини сифатли тайёрлаш хзамда уларнинг мехнатидан самарали фойдаланиш бўйича худудий Дастур”нинг ижроси хамда вилоят хокимининг 27.12.2005 й. №245-к карорлари ижросини таъминлаш юзасидан коллежда куйидаги тайёрлов йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмокда:

Дурадгорлик ва паркет ишлари устаси

Тикувчилик ишлаб чикариш технологи

ЭХМ ва компьютер тармокларини ишлатиш бўйича мутахассис.

Бадиий ганч ўймакорлиги бўйича уста

Бадиий либос устаси

Бухгалтер-аудитор

Газ таъминоти тизими жихозларини ўрнатиш ва таъмирлаш бўйича механик.

Коллежда умумтаълим фанларига тегишли 21-та, касбий фанлар бўйича 5-та хамда дурадгорлик, бадиий ўймакорлик, газ таъминоти механиги, 2-та тикувчилик тайёрлов йўналишлари бўйича ўкув ишлаб

 

чикариш устахоналари ташкил этилган. Устахоналарга замонавий ёгочга ишлов бериш механизмларидан -токарлик, рандалаш, чархлаш, фрезалаш, фигурали ишлов бериш станоклари, 20 та “Подольск” русумли тикув машинкалари ўрнатилган.

Коллежда замонавий компьютер (Пентиум-4) билан таъминланган ва интернет тармокларига уланган 2-та информатика хоналари, тўлик лобаратория жихозлари билан таъминланган - кимё, биология, физика, астраномия ва 3-та лингофон хоналаридан ўкув жараёнида самарали фойдаланилмокда. Коллежнинг офис хонаси- интернет тармогига богланган компьютер, сканер, видеофото, видеокамера, видеотелекуз, рангли принтерлар билан жихозланган. Коллежда ёпик спорт зали, спорт майдончалари, талабалар ётокхонаси, 120-ўринли ошхона, 150-ўринли фаоллар хонаси, ахборот-ресурс маркази (кутубхона), кироатхоналар ёшларга хизмат кўрсатмокда. Коллеж кутубхонасида 11988 дона ўкув адабиётлари ва дарсликлари, 149 дона электрон дарсликлар мавжуд. 2006 йил учун 46 номдаги 430 та газета ва журналларга обуна ташкил этилган.

Коллежда Германия хукуматининг имтиёзли кредити хисобига “Коммунал уй-жой курилиши сохасига кадрлар тайёрлашда, касб-хунар таълимини ривожлантириш” лойихасига киритилиб, янги тайёрлов йўналишлари ташкил этилган. (1-илова)

Коллежда умумтаълим фанларидан 27-нафар олий маълумотли ўкитувчилар, махсус фанлардан 9-нафар олий маълумотли мухандис-педагоглар, 8-нафар ишлаб-чикариш усталари ёшларга таълим бермокда. Улардан 3-нафари бош ўкитувчи, 10-нафари етакчи ўкитувчи, 4-нафари катта ўкитувчи тоифаларига эга. Коллежда илгор педагогик тажрибаларни таргиб килиб бориш сохаси бўйича -услубчи

 

Д.Рахимова, хорижий фан ўкитувчиси Н.Сахибова, математика фан ўкитувчиси С.Эшмурадов, тарих фан ўкитувчиси Н.Фозилов, информатика фан ўкитувчиси Ш.Аликулов, жисмоний тарбия рахбари И.Эргашев, ёш педагоглардан Н.Бутуноваларнинг ёшларга илм ва касб ўргатиш борасидаги иш тажрибалари оммалаштирилган. Коллежнинг педагог, мухандис-педагогларидан 25-нафари Олий ўкув юртларининг малака ошириш курсларида ўкиб келган.

Коллежнинг маънавий ва маърифий йўналиши бўйича доимий равишда турли тадбирлар ўтказиб келинади. Ёшларнинг маънавий соглом ва баркамол кишилар бўлиб етишишларига алохида эътибор берилиб, хафтанинг душанба кунлари махсус маънавият дарслари ташкил этилган. Ёшларнинг хулк-атвори ўрганилиб, маънавий баркамоллигини таъминлаш борасида жиддий изланиш ва амалий ишлар олиб борилмокда. Жумладан: “Очик эшиклар куни” тадбирлари, турли мавзудаги сухбатлар, учрашувлар, кутлуг саналарга багишланган адабий кечалар, семинарлар, мафкуравий мулокот томошалари, беллашувлар, кўрик-танловлар ва тарбиявий соатлар ўтказиб келинмокда.

Коллеж ўкувчи-ёшларини мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт ишларига жалб килиш, уларнинг дарсдан бўш вактларини тўгри ташкил этиш максадида, “Баркамол авлод” спорт мусобакалари уюштириб келинади. Спортнинг 9-та тури: баскетбол, волейбол, кураш, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, кўл тўпи, бокс турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларга коллежнинг барча талабалари жалб килинган.

 

 

 

Коллежнинг ўкитувчи ва мухандис-педагоглари хамда талабалари 2005-2006 ва 2006-2007 ўкув йиллари мобайнида жисмоний тарбия ва спорт сохасида куйидаги натижаларга эришдилар:

Жорий йилнинг март ойида “Баркамол авлод” спорт мусобакаларининг баскетбол тури бўйича Ургут туманида ўтказилган талаба йигит ва кизлар ўртасидаги минтакавий мусобакада, йигитлар фахрли 1-ўринни, кизлар 2-ўринни эгалладилар.

Апрел ойида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида вилоят ЎМКХТ тизими ўкувчи-кизлар ўртасида ўтказилган спартакиадада коллежимиз ўкувчи-кизлари минтакавий боскичда 1-ўринни, вилоят боскичида 4-ўринни эгалладилар.

2006 йил 24-30- май кунлари Тошкент шахрида Кикбоксинг бўйича жахон биринчилиги мусобакасида катнашган коллежимизнинг жисмоний тарбия рахбари-И.Эргашев ва талабалардан -Каюмов Шохрух Садикович, Абдуллаев Озодлар бронза медаллари сохиблари бўлиб кайтишди.  

 

Каюмов Шохрух Садикович коллежда № 606-ЭХМ йўналиши бўйича 1-боскичда ўкийди. У спортнинг Кик-боксинг тури бўйича 2006 йилда Тошкент шахрида бўлиб ўтган жахон биринчилигида 3-ўринни кўлга киритган бўлса, 2006 йил декабр ойида киргизистоннинг Бишкек шахрида ўтказилган халкаро мусобака голиби бўлган. У спорт йўналиши бўйича-иктидорли ўкувчидир.

2006 йил 10-12 июн кунлари карши шахрида бўлиб ўтган хотин-кизлар ўртасидаги 2-Республика Спартакиадасида, ўкитувчиларимиздан - З.Аликулова, Н.Бутунова, Д.Норбоева ва Н.Сохибовалар муваффакиятли катнашиб 5-ўринни эгалладилар ва Республика хотин-кизлар кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Касаба

 

уюшмалари федерацияси томонидан сертификат хамда кимматбахо совгалар билан такдирландилар.

Коллежнинг жисмоний тарбия рахбари-Икром Эргашев, 2003-йил Греция давлатининг Афина шахрида ўтказилган Кикбоксинг бўйича Жахон биринчилиги мусобакасида катнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллаган. Унга - Республика Маданият ва спорт Вазирлиги томонидан Таеквандо ва Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон спорт устаси унвони берилган. У 1999 йил таэквон-до бўйича, 2001 йил кикбоксинг бўйича Ўзбекистон чемпиони, 2003 йил Афина жахон чемпионатининг кумуш медали сохиби бўлган. Унинг рахбарлигида, коллеж талабаларидан -Б.Кенжаев, Ж.Бастановлар 2005 йил июл ойида Гулистон шахрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича Республика биринчилигида фахрли 2 ва 3-ўринларни эгаллаган. Коллежнинг жамоа командалари, талабалари, вилоят ва туман бўйича ўтказилиб келинган спорт мусобакаларида мунтазам иштирок этиб, фахрли ўринларни кўлга киритган.

2005 йил апрел ойида ЎМКХТ тизими бўйича ўтказилган “Энг яхши китобхон” кўрик-танловида, коллеж талабаси Нурматова Шахло фахрли 1-ўринни эгаллаган.

“Ўзбекистон кўшик байрами” кўрик-танловида хам коллеж жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни кўлга киритди.

Коллеж жамоаси хар йилги “Ташаббус” кўрик-танловларида фаол иштирок этиб келмокда. Масалан, 2005, 2006 ва 2007 йиллари феврал ойларида, коллежда ўтказилган туман бўйича “Ташаббус-2005”, “Ташаббус-2006” хамда “Ташаббус-2007” танловларининг “Миллий хунармандчилик махсулотлари кўргазмаси” бўйича коллеж жамоаси хар йили 1-ўринни, талабалардан: №316-гурух ўкувчиси-Сувонкулов

 

Саъдулла хамда №504-гурух ўкувчиси-Хайдарова Нилуфарлар “хунармандчи” номинацияси бўйича 1-ўринларни олиб, вилоят боскичида хам фахрли ўринларни эгаллаб, телевизор ва аудио-магнитафонлар билан такдирланган.

Шу йилнинг июл ойида тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Сиёсий кенгаши томонидан ўтказилган “Ишбилармон ўкувчи” вилоят кўрик – танловида турли йўналишлар бўйича 2-нафар талабаларимиз фаол катнашдилар. Жумладан 3-боскич талабаси Сувонкулов Сайдулла 2-ўринни, 2-боскич талабаси Нурматова Шахло 1-ўринни кўлга киритиб Республика боскичига йўлланма олишиб, Тошкент шахрида 2006 йил 2-3 ноябр кунлари ўтказилган Республика кўрик-танловида, Ш.Нурматова 2-ўринни, С.Сувонкулов 3-ўринни эгаллаб келдилар. Уларга Олий ўкув юртларига имтиёзли ўкишга кириш хукуклари хам берилди. 410-гурух талабаси Шахло Нурматова “Зулфихоним кизлари” туман кўрик-танловида биринчиликни кўлга киритиб, вилоят боскичида хам муваффакиятли иштирок этди. У адабиёт фан бўйича иктидорли ўкувчидир.

2005 йил декабр ойида, коллежда туман бўйича умумтаълим мактаблари ва коллеж ўкувчилари ўртасидаги фан олимпиадасинининг 2-боскичи ўтказилганда коллежнинг 6 нафар талабаси, 2006 йил декабр ойида ўтказилганда эса коллежнинг 4- нафар ўкувчилари муваффакиятли иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаб вилоят боскичида катнашиш хукукини кўлга киритдилар. Уларнинг эришган натижалари куйидагича:

 

 

 

 

Булунгур миллий хунармандчилик касб-хунар коллежи, мустахкам моддий-техника базасига, салохиятли, ижодкор педагог-кадрларга эга бўлганлиги сабабли унинг нуфузи ва обрўси йилдан-йилга ошиб бормокда.

 

 

Булунгур МХ КХК директори: С.Жамолов